Қайси ҳудудда экин майдонидан олинадиган даромад энг кўп ошгани маълум бўлди
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолади.

Фото: Kun.uz
2018—2022 йилларда республика бўйича умумий экин майдонлари 3 миллион 396 минг гектардан 3 миллион 353,3 минг гектарга ёки 1,3 фоизга қисқарган.
Бу даврда кўп йиллик дов-дарахтлар майдонлари 432,5 минг гектардан 488,6 минг гектарга ёки 13 фоизга ошган. Буғдой ва пахта экин майдонларини босқичма-босқич қисқартириш асосий мақсадлардан бири сифатида белгилаб олинди. 2018—2022 йилларда умумий экин майдонларида буғдой ва пахта майдонларининг улуши 73,5 фоиздан 69,5 фоизга ёки 3,9 фоиз пунктига қисқарди.
2018—2022 йилларда бутун республика бўйича 1 гектар экин майдонидан олинадиган ўртача даромад 42 миллион сўмдан 46,5 миллион сўмга кўтарилди. Шу даврда 1 гектар ердан олинадиган ўртача даромад Фарғона (24,5 фоиз), Наманган (20,2 фоиз), Қашқадарё (17,8 фоиз), Сирдарё (17,3 фоиз) ва Сурхондарё (15,8 фоиз) вилоятларида энг кўп ошди.
“Ўзбекистон-2030” стратегиясида бир гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш белгиланган. Бу мақсадга эришиш учун гектаридан олинадиган ўртача даромадни 2022 йилдагига нисбатан 18,9 фоизга ошириш зарур (2022 йилда 4 205 АҚШ долларни ташкил этганди).
Мавзуга оид

11:53 / 28.04.2025
Тупроқ ва экинларни «ёритувчи» бактериялар яратилди

16:07 / 28.02.2025
Қайси соҳа вакиллари даромадлари ошишини кўпроқ кутяпти?

16:42 / 03.02.2025
Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 896 трлн сўмни ташкил этди

10:03 / 03.02.2025