Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда квартира сотиб олиш учун неча йил пул жамғариш керак?
16 йилдан ортиқ, бу Марказий Осиё давлатлари орасида энг узоқ муддат.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонликларга квартира сотиб олишга пул жамғариш учун Қозоғистон аҳолисига қараганда икки баравар кўп вақт керак. Бу ҳақда собиқ совет давлатлари бўйича рақамларга ихтисослашган Геостатистика портали маълумот берди.
Қайд қилинишича, ўзбекистонликлар ўртача 482 доллар маош билан 96,8 минг доллар қийматли квартира учун 16 йил 9 ой пул жамғаришига тўғри келади. Таққосланишича, қозоғистонликлар квартира учун 7 йил 8 ой, қирғизистонликлар 13 йил 6 ой, тожикистонликлар 15 йил 9 ой пул жамғаришига тўғри келади.

Геостатистика ҳисоблаш услуби, жумладан, квартира майдони ҳақида батафсил маълумот бермаган.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, муддатлардаги тафовут бир квадрат метр нархи ўртасидаги фарқ билан ҳам, мамлакатлардаги ўртача иш ҳақи даражаси билан ҳам изоҳланади.
Мавзуга оид
20:20 / 03.03.2026
Совға деб беришди, кейин “тўла” дейишди — Қумқўрғондаги таниш муаммо
19:33 / 23.02.2026
Хитой уй бозоридаги инқироз: бунга нима сабаб бўлди?
13:30 / 12.02.2026
Ўзбекистонда уй-жой ва автомобил хариди 1 апрелдан нақд пулсиз шаклга ўтади
14:50 / 07.02.2026