Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2,4 млрд долларга камайди
Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 5,1 млрд АҚШ долларига, импорт ҳажми 7,8 млрд АҚШ долларига етди.
2020 йил январь-май ойлари якуни билан республиканинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 12,9 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 млрд АҚШ долларига ёки 15,9 фоизга камайди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, ТСАда экспорт ҳажми 5,1 млрд АҚШ долларига (15,6 фоизга камайди) ва импорт ҳажми 7,8 млрд АҚШ долларига (16,1 фоизга камайди) етди. Ҳисобот даврида 2,6 млрд АҚШ доллари қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилди.
Ўзбекистон жаҳоннинг 150дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой Халқ Республикасида (17,9 фоиз), Россия Федерациясида (16,9 фоиз), Қозоғистонда (8,4 фоиз), Корея Республикасида (7,3 фоиз), Туркияда (5,5 фоиз), Қирғизистон Республикасида (2,3 фоиз) ва Афғонистонда (2,0 фоиз) қайд этилган.
Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20та йирик ҳамкор-давлатлар орасидан бешта давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган, хусусан, Афғонистон (263,2 млн. АҚШ доллари), Қирғизистон Республикаси (211,2 млн. АҚШ доллари), Тожикистон (117,8 млн. АҚШ доллари), Франция (27,1 млн. АҚШ доллари) ва Эрон (7,9 млн. АҚШ доллари) шулар жумласидан. Қолган 15та давлатлар билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.
Мавзуга оид
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024