Жаҳон | 15:28 / 16.01.2026
3134
2 дақиқада ўқилади

Кая Каллас Берлинга ташрифи чоғида немис сиёсатчиларини адаштириб юборди

HMBxMedia / Uwe Koch / Scanpix / LETA; Mike Schmidt / IMAGO / Scanpix / LET

 

Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Кая Каллас Берлинда Германия мудофаа вазири Борис Писториус ва Бундестагнинг ташқи ишлар бўйича қўмитаси раиси Армин Лашет билан музокаралар ўтказди – ва ижтимоий тармоқлар орқали қолдирган ҳисоботида бу икки сиёсатчини адаштириб юборди.

14 январ куни Калласнинг инстаграмдаги саҳифасида «Федерал мудофаа вазири @boris-pistorius билан учрашув ёқимли бўлди» деб сторис қолдирган. Лекин бу фотосуратда у вазир Писториус эмас, балки Лашет билан бирга акс этган.

Хатоликка йўл қўйилган пост тезда ўчириб юборилди, аммо у бошқа ижтимоий тармоқларда кенг тарқалишга улгурганди.

Кейинроқ Калласнинг инстаграмида икки сиёсатчи ҳам тўғри кўрсатилган янги пост қўйилди.

Писториус ва Лашет ўртасида ҳақиқатан ҳам ташқи ўхшашлик мавжуд бўлиб, бу мунтазам равишда чалкашликларга олиб келади ва мемларга сабаб бўлади, деб таъкидлайди Spiegel. Лашетнинг ўзи унинг Писториусга ўхшашлиги Мудофаа вазирлиги хавфсизлик хизмати ходимларини саросимага солганини айтган. Сиёсатчи Берлинда мудофаа вазири билан бир кўчада яшайди ва ҳар куни эрталаб электр самокатда Бундестагга боради. Кунлардан бирида полициячи вазирликка қўнғироқ қилиб, Писториусга қўриқчисиз, ёлғиз ўзи самокатда шаҳар айланиб юриши тўғри эмаслигини айтиб қўйишни илтимос қилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид