Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда етакчи ҳудудлар маълум бўлди
Давлат статистика қўмитаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда етакчи ҳудудлар тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 2020 йилнинг 9 ойида Қашқадарёда энг кўп донли экинлар етиштирилган (790,2 минг тонна маҳсулот).
Билдирилишича, Самарқандда энг кўп сабзавотлар етиштирилган бўлса (1162,5 минг тонна), Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (195,7 минг тонна).
Шунингдек, Самарқандда энг кўп картошка етиштирилган (512,1 минг тонна), Андижонда энг кўп мева ва резаворлар етиштирилган (417,5 минг тонна).
Бундан ташқари, Самарқандда энг кўп узум (479,0 тонна), Қашқадарёда энг кўп гўшт (тирик вазнда - 221,4 минг тонна), Самарқандда энг кўп сут олинган (982,1 минг тонна).
Тошкент вилоятида энг кўп тухум олинган (987,2 миллион дона), Хоразмда энг кўп балиқ овланган (7 909 тонна).
Статқўм хабарига кўра, Самарқандда 1586,1 минг бош йирик шохли қорамол бор, Қашқадарёда 4583,4 минг бош қўй ва эчкилар бор, Тошкент вилоятида энг кўп – 51 105 бош отлар бор.
Мавзуга оид
09:16
Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида энг кўп корхона қайси давлатларга тегишли?
11:32 / 24.03.2026
Ўзбекистон экспорти 35 йилда қарийб 19 баробарга ошди
13:44 / 23.03.2026
2 ойда Ўзбекистонга келган туристлар сони қарийб 1,8 млнга етди
08:22 / 23.03.2026