Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги мактабларда WhatsApp'дан фойдаланиш тақиқланди
Россия мактабларида «ахборотни ҳимоя қилиш мақсадида» хорижий мессенжерлар фаолияти тақиқланди. Бунинг ўрнига улар рус сервислари тавсия қилинмоқда.
Фото: Kun.uz
Россиялик ўқитувчиларга мактабдаги ўқув жараёни доирасида хорижий мессенжерлар, хусусан WhatsApp ва интернет сервисларидан фойдаланиш тақиқланди. «Чекловлар махфий маълумотларнинг сизиб чиқиб кетиши эҳтимолини бартараф этишга ёрдам беради», деб ёзади «Коммерсант» 17 октябр, душанба куни РФ Таълим вазирлигидаги манбаларга таяниб.
Бунинг ўрнига, минтақалардаги мактаб ходимларига ВК томонидан Ростелеком билан биргаликда ишлаб чиқилган маҳаллий VK Мессенджер ва Сферум ўқув платформасидан фойдаланиш тавсия қилинди. Шу билан бирга, Россия Таълим вазирлиги юборилган тавсиялар фақат «Моя школа» давлат тизими билан ишлашга тегишли эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, ота-оналарга хорижий мессенжерлардан фойдаланишни чеклаш тавсия этилди. Нашрнинг ёзишича, Нижегород областида ўқитувчилар ота-оналарни маълумотларни ҳимоя қилиш мақсадида «хорижий интернет-серверлардан фойдаланиш имкониятини истисно қилишга» чақирмоқда. Бироқ, вазирлик ота-оналарнинг мулоқот каналлари бўйича махсус қоидалар йўқлигига ишонтирди.
Давлат муассасаларини Россияда ишлаб чиқилган мессенжерлар ва сервисларига ўтказиш 2021 йилда «Ахборот технологиялари тармоғини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш» давлат дастури доирасида бошланган.
Мавзуга оид
10:53 / 29.11.2025
Роскомнадзор WhatsApp мессенжерини тўлиқ блоклаш билан таҳдид қилмоқда
15:03 / 23.10.2025
РКН: РФда WhatsApp ва Telegram ишида чекловлар жорий этилди
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025