Ўзбекистон | 12:40 / 21.10.2020
98427
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёдаги GTL заводида ишчилар оммавий тартибсизлик келтириб чиқарди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёдаги GTL заводининг юзлаб ишчилари иштирокида оммавий тартибсизликлар юзага келгани тасвирланган видеолар тарқалди.

Фото: Видеодан кадр

Видеоларда хизмат кийимидаги юзлаб ишчилар завод ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиши, норозиликларини турли шаклларда ифода қилишини кўриш мумкин.

Видеолардан бирида завод ҳудудида ёнғин чиққани ва осмонга қора тутун кўтарилгани акс этган.

«Enter Engineering Pte.Ltd.» компанияси матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳодиса 21 октябрь куни эрталаб, ишчилар учун мўлжалланган ошхонадаги моноблок тизимидаги (электрон кириш тизими) техник носозлик туфайли содир бўлган, оқибатда улар кундалик овқатланишга кира олмаган. Бу эса катта норозилик келтириб чиқарган.

Kun.uz мухбири ҳодиса тафсилотларини ўрганиш учун воқеа жойига йўл олган.

Мавзуга оид