Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жазирама ортидан жала
1–7 июн кунлари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги бир вақтнинг ўзида иссиқ ҳаво ва жала ёғиши синовларига дуч келади. Ҳафта бошида жанубда ҳарорат +40 даражагача кўтарилади. Ҳафта ўрталарида водий, Тошкент вилояти ва тоғолди ҳудудларида чақмоқли жала ёғинлар фаоллашиши мумкин. Айниқса, тоғлардан оқиб тушувчи сел сувлари ва кучли шамоллар деҳқонлар учун асосий хавф бўлиб қолмоқда.
Ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво прогнозларини иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов билан жонли эфирда таҳлил қиламиз.
Буғдой ўрими бошланган ҳудудларда булутости шамолларидан ҳосил тўкилиб кетмаслиги учун деҳқонлар ўрим ишларига куч бериш керак бўлади. 3–5 июн кунлари Тошкент вилояти, водий вилоятлари, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарёнинг тоғга яқин ҳудудларида жала ёғиши мумкин. Ҳосилни очиқ майдонларда узоқ сақламаслик, ариқ ва коллектор тизимларини сел сувларига тайёр ҳолатга келтириш тавсия этилади.
Ҳафтанинг асосий хавфи қурғоқчилик эмас, балки қисқа муддатда ёғадиган кучли ёғинлар, сел ва шамоллар бўлиб турибди.
Мавзуга оид
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
11:37 / 22.06.2026
Ҳафта давомида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин
09:15 / 22.06.2026
NASA: Эл-Нино кучаймоқда, 2026 йилда об-ҳаво рекордлари эҳтимоли ортди
11:03 / 19.06.2026