Ўзбекистон | 15:30 / 11.02.2022
12264
1 дақиқада ўқилади

«Бу фожиа эмасми?» — Шавкат Мирзиёев йўллардаги авариялар ҳақида (видео)

Президент Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласи издан чиқиб кетганини таъкидлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

«Албатта, ҳозирги очиқлик сиёсатимизда одамлардан келаётган хатларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонунларимиз ҳам, ишларимиз ҳам қониқарсизлигидан одамлар жуда катта эътироз билдиряпти. Жуда катта эътироз.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласи издан чиқиб кетган Ўзбекистонда», деган президент.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, мамлакатда 2021 йилда 10 мингдан зиёд авариялар содир этилган ва 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳат олган, 2,5 мингга яқин одам, шу жумладан 263 нафар бола ҳалок бўлган.

«Бу биз учун катта фожиа эмасми? Бир йил ичида 10 мингдан зиёд авария содир этилиб, 2,5 мингдан ортиқ одам ҳалок бўляпти. Фожиа бу», дея таъкидлайди президент.

 

Мавзуга оид