Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Damas’да йўловчиларни ташиш босқичма-босқич Peugeot микроавтобусларига ўтказилади
Фото: Peugeot
Ўзбекистонда Damas автомашиналарида йўловчиларни ташишни босқичма-босқич Peugeot микроавтобусларига ўтказиш дастури амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбари ўринбосари Шоолим Шоваҳобов айтиб ўтди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive Ўзбекистон — Франция автомобиль заводи ўз маҳсулотларининг биринчи туркумини жорий йил декабрь ойида етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ерда икки русумдаги – “Пежо боксер” (10-12 хил модификацияли) ва “Пежо эксперт” (7 та модификация) ишлаб чиқарилади. Йилига биринчи турдаги модель 3 мингта, иккинчиси эса 13 мингта тайёрланади.
Бугун хусусий ташувчилар орасида Damas ўзининг иқтисодий тежамкорлиги билан машҳур. Аммо бу турдаги транспорт воситаси йўловчилар учун жуда ноқулай ҳисобланиб, фавқулодда вазиятларда хавфсиз эмас.
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбари ўринбосари Шоолим Шоваҳобовнинг айтишича, айни пайтда мамлакатда йўловчи ташишда 36 мингта Damas’дан фойдаланиляпти.
“Тўғри, бугунги кунгача юртимиз вилоятлари шаҳар олди ва шаҳарларида Damas’лар қатнаяпти. Пойтахтда эса улар энди йўқ. Жорий йилнинг тўртинчи чорагида Жиззахда 11 ва 17 ўринли янги микроавтобусларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Мазкур техника босқичма-босқич йўлларимиздаги Damas’ларни алмаштиради. Ташувчилар ушбу техникани кутишяпти, бизнинг агентликда ҳам бундай микроавтобусларни сотиб олиш бўйича дастур бор. Бу худди, масалан, Ўзбекистонда “Тико” ишлаб чиқариш тўхтатилгандан сўнг, “Матиз” ва “Спарк” ишлаб чиқаришга ўтилгани каби янги босқичга кўтарилиш бўлади”, — деди Ш. Шоваҳобов.
Маълум қилинишича, янги микроавтобуслар шинам, хавфсиз ва бошқаришга қулай, шунингдек, бензин сарфлаш нуқтаи назаридан тежамкордир.
Мавзуга оид
12:05 / 09.12.2025
Ўзбекистон автобус ва микроавтобус импортини деярли уч баробарга оширди
16:19 / 19.11.2025
Тошкентда «Дамас» иштирокидаги ЙТҲда икки киши жароҳатланди
13:58 / 18.11.2025
Ҳайдовчиларни “доирадан ташқарига” чиқармоқчи бўлган “Дамас” жарима майдончасига олиб келинди
17:10 / 15.06.2025