Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Distractagone – инсонни ўз смартфонидан узоқлаштиришнинг ишончли йўли
Kickstarter краудфандинг-порталида вақт ўтган сайин бир-биридан ғаройиб лойиҳалар пайдо бўлаверади. Масалан, оддий гаджет DistractaGone бунга мисол бўлади. Кўринишидан у рақамли табло ва уч тугмага эга кичик қутини ёдга солади. Бу қурилмани нима сабабдан ишлатиш мумкин? Фикрингиз қандай?
Одам ўртача ҳисобда ўз смартфонининг ичида кунига 4 соатдан ортиқ яшайди. Математик ҳисоблаш эса биз йилига телефонлар учун деярли 1500 соат вақт ажратишимизни кўрсатади. Бу эса қарийб икки ой дегани. Бироқ асосийси бу ҳам эмас. Кўплаб инсонлар ўз гаджетларидан ҳаттоки, иш вақтида ҳам, оила билан кечки таом устида ўтирганда ҳам ёки севимли кишиси билан учрашув чоғида ҳам айрилолмай қолишади. Айнан манна шундай «клиник ҳолатлар» учун Нидерландиялик ижодкор жамоа DistractaGone’ни ўйлаб топди.
DistractaGone – таймерли электрон қулфда беркилувчи мустаҳкам пластик қути. Шавқатсиз телефонларсиз оила даврасида вақтингизни ўтказиш истагидамисиз – шунчаки смартфонни қути ичига солиб, уни беркитиб, таймерга қўйинг. Масалан, уч соатга қўйиб, қулф расмли тугмани босинг. Тамом. Таймер нолгача санаб бўлмагунга қадар қутини очиб бўлмайди, сиз эса тармоқлардан келаётган хабарларга чалғимай, бемалол яқинлар билан суҳбат қуришингиз ёки дам олишингиз мумкин. Албатта, бу ихтиронинг ҳеч бир қизиқ ери йўқ, деб ўйлашингиз мумкин. Бу мини-сейф эмас, балки вақтни ўғирловчи смартфонлардан вақтинчалик ҳалос бўлишга ёрдам берувчи қандайдир тимсолдир.
DistractaGone ўз ўлчами билан тўртта смартфонни сиғдира олади. Қурилма нархи 35 евро ва 2017 йилнинг февраль ойида сотувга чиқади. Сиз бу лойиҳани Kickstarter порталидаги расмий саҳифасида қўллаб-қувватлашингиз мумкин.
Мавзуга оид
21:49 / 12.01.2026
Apple 2025 йилда смартфонлар бозорида жаҳон етакчисига айланди
00:15 / 04.01.2026
Xiaomi айрим смартфонларини қўллаб-қувватлашни тўхтатади
02:44 / 28.12.2025
Honor вентиляторли ва улкан батареяли смартфонларини тақдим этди
15:29 / 24.12.2025