Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Imkon Ventures'нинг стартапларга инвестициялари 9 млн доллардан ошди
Startup Garage портфелидан жой олган эрта босқичдаги таълим ва молиявий технологиялар стартапларига Imkon Ventures томонидан киритилган навбатдаги инвестициялар натижасида, компания портфелининг умумий қиймати 9 млн доллардан ошди.
darstop.com бош саҳифасидан скриншот
Инвестиция портфелидаги асосий лойиҳалардан бири – 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган Darstop онлайн таълим платформасидир.
Darstop – АҚШда рўйхатдан ўтган стартап бўлиб, унга ўзбекистонлик дастурчи ва педагог Шуҳрат Файзиев асос солган. Платформа бутун дунё бўйлаб яшаётган ўзбек диаспорасининг таълим эҳтиёжларини қондириш ҳамда глобал миқёсда фойдаланиш мумкин бўлган сифатли рақамли таълим инфратузилмасини яратишни мақсад қилган.
Darstop ғояси Файзиевда ўз фарзанди учун янада мазмунли ва самарали таълим излаш жараёнида пайдо бўлган. Бу жараён бутун дунё бўйлаб диаспора оилалари учун тизимли ва қадриятларга асосланган рақамли таълимда бўшлиқ борлигини кўрсатди.
Платформа 3–4 ойлик пухта ишлаб чиқилган ўқув дастурларини таклиф этади. Дастурлар жонли кичик гуруҳ машғулотлари, сифатли ёзиб олинган дарслар, уй вазифалари, лойиҳа ишлари ва якунда сертификатлашни ўз ичига олади. Darstop – кодлаш, сунъий интеллект, робототехника асослари, инглиз тили ва маданий ривожланиш йўналишларида тизимли ўқув йўлларини тақдим этади. Таълим жараёнида шахсий фазилатларни шакллантириш, қадриятлар тарбияси ва мунтазам ривожланишни кузатиб бориш муҳим ўрин тутади; ота-оналар билан доимий алоқа ва ҳисоботлар таъминланади.
Қайд этилишича, Imkon Ventures Darstop'ни “рақамли болалик” даврида барқарор кўникмалар ва реал натижалар берувчи узоқ муддатли таълим инфратузилмаси сифатида кўради.
“Мен ўз фарзандимнинг таълимидан қониқмадим, — дейди Файзиев. —Шунинг учун энг яхши ўқитувчиларни топиб, тизимли ўқув тажрибасини яратишга киришдим. Тез орада бошқа ота-оналар ҳам фарзандларини қўшишни сўрашди — Darstop шундай пайдо бўлди”.
Imkon Ventures қуйидаги стартапларга ҳам сармоя киритди:
- Haysam School — амалий сунъий интеллект, креатив технологиялар ва замонавий рақамли кўникмаларга йўналтирилган янги авлод таълим платформаси;
- Karmon AI — шахслар ва жамоаларга мақсадларни амалий натижаларга айлантиришга ёрдам берувчи сунъий интеллектга асосланган молиявий масъулият платформаси;
- Orif.ai — инсонлар, компаниялар ва институтлар учун мўлжалланган, белгиланган сиёсат ва қоидалар доирасида мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайдиган, мустақил қарор қабул қилмайдиган агентик сунъий интеллект платформаси;
- Asaxiy invest — 2021 йилда ташкил этилган, шариатга мувофиқ ҳамжамият инвестиция платформаси бўлиб, ишончли савдо экотизими орқали ахлоқий инвестициялар ва бўлиб-бўлиб тўлаш асосидаги молиявий ечимларга киришни кенгайтиради.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги UzVC Fund of Funds томонидан қўллаб-қувватланаётган Imkon Ventures яқин икки йил ичида 25-30 та стартапга сармоя киритишни режа қилган.
Мавзуга оид
07:34 / 16.01.2026
Дунё техношоусидаги янгиликлар: 7 та ғалати стартап
15:02 / 11.12.2025
Ўзбек стартапларининг катта компанияларга айланишига нималар тўсқинлик қилади?
19:51 / 04.12.2025
Энергетика вазирлиги яратгани иддао қилинган мобил илова хусусий тадбиркорга тегишли бўлиб чиқди
16:13 / 28.11.2025