Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg: Goldman Sachs Каддафий жамғармаси бўйича ишда ютиб чиқди
Фото: © AP
Goldman Sachs Ливия давлат жамғармасининг (LIA) 1,2 млрд доллар тўлаш талаби бўйича суд ишини ютиб чиқди, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги.
2014 йилда LIA ҳамкорлик доирасида йўқотилган маблағларни қайтариш талаби билан Goldman Sachs устидан судга шикоят қилган. Ушбу иш бўйича тафтишлар 2016 йил июнида бошланганди.
Ливия Goldman Sachs’ни мамлакатнинг собиқ раҳбари Муаммар Каддафий вақтидаги амалдорларни сотиб олиш, жамғармага аввалдан зиёнли эканлиги маълум бўлган қимматбаҳо қоғозларни сотиш ва жамғарма раҳбарларининг тажрибасизлигидан ўз мақсадларида фойдаланишда айблади.
Лондон суди инвестицион банк миллиард доллардан кўпроқ маблағ йўқотган ливиялик амалдорларни "лақиллатмаганлиги" ҳақидаги ҳукмни чиқарди. Судья Вивьен Роуз банк баҳслашилаётган битимлардан бирортасида катта даромад олганига исботлар йўқлигини айтди.
Жамғарма вакиллари суднинг қароридан ҳафсалалари пир бўлгани, бироқ кейинги қадамларини эълон қилишга тайёрмасликларини айтишди.
Мавзуга оид
15:58 / 21.10.2025
АҚШда йилига 500 минг доллар пул топадиганлар ҳам «ойликдан ойликкача» яшай бошлаган. Нега?
16:37 / 13.06.2023
Goldman Sachs АҚШ иқтисодиёти аста-секин ўсиб бораётган бир пайтда ҳам рецессия сезилишини тахмин қилди
01:12 / 23.10.2020
Ҳонгконг Goldman Sachs’га 350 миллион доллар жарима солди
07:49 / 22.04.2020