Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербург форумига ғарбдан бирорта ҳам йирик инвестор келмади
АҚШ инвесторларни Санкт-Петербургдаги форумни бойкот қилишга чақирди. Тадбирда россиялик миллиардерлардан атиги олти киши иштирок этади.
Фото: РИА Новости
15 июнь, чоршанба куни бошланган Петербург халқаро иқтисодий форумида (ПХИФ) ғарбдан бирорта ҳам жиддий инвестор қатнашмайди, буни форум сайтида эълон қилинган дастурда кўриш мумкин. Тадбирда россиялик миллиардерлардан атиги олти киши эълон қилинди.
Дастурга кўра, форумда жами 11 нафар ғарблик маърузачилар ва олти нафар россиялик миллиардер сўзга чиқади. Ғарблик иштирокчиларнинг аксарияти - беш нафари «Ғарб инвесторлари: янги воқеликлар» муҳокамасида қатнашади. Булар Франция, Италия, Канада ва Америка савдо палаталари ҳамда «Италия саноат конфедерацияси» вакилларидир. Ушбу ташкилотларнинг мақсади - Россияда бу давлатлар ишбилармонларини қўллаб-қувватлаш.
Яна икки ғарблик маърузачи спорт ва унга нисбатан санкцияларнинг таъсирига бағишланган муҳокамада сўзга чиқади. Россиядаги ғарб компаниялари манфаатларини ҳимоя қилувчи Россия ташкилоти - Европа бизнеслари ассоциацияси раҳбари Тадзио Шиллинг санкциялар шароитида бюджет ва солиқ сиёсатини муҳокама қилади. Келажак урбанизацияси бўйича муҳокамада италиялик тадбиркор Фабио Каччатори сўзга чиқади.
Бундан ташқари, франциялик иқтисодчи Жак Сапир ўзини ўзи таъминлайдиган иқтисодиёт муҳокамасида иштирок этади. Урушдан олдин у мунтазам равишда Россия оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган, шунингдек, Франциянинг Европа иттифоқидан чиқишини ҳимоя қилган, дея таъкидлайди «Агентство» сайти. Бироқ февраль ойи охирида Сапир Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралаб, буни «асоссиз ва қабул қилиб бўлмас» деб атади ва RT ҳамда Sputnik билан ҳамкорликни тугатди.
Бу йил Россиядаги энг йирик иқтисодий форумда атиги олти нафар россиялик миллиардер сўзга чиқади. Ўз навбатида, 2021 йилга келиб Россияда бойлиги 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган 120 дан ортиқ ишбилармонлар бор эди. Форумдаги муҳокамаларда «Северстал» эгаси Алексей Мордашов, «Новатэк» раҳбари Леонид Михелсон, «Ренова» гуруҳи директорлар кенгаши раиси Виктор Векселберг, «Трубная металлургическая компания» собиқ раҳбари Дмитрий Пумпянский, «Касперский лабораторияси» асосчиси Евгений Касперский ва «Челябинский трубопрокатний завод» собиқ раҳбари Андрей Комаров қатнашади.
Ўтган ҳафта АҚШ Давлат департаменти АҚШ вакиллари ПХИФда ҳеч қандай ҳолатда қатнашмаслигини эълон қилди ва бошқа компаниялар ҳамда ҳукуматларни бойкотга қўшилишга чақирди. «Россия кучлари Украинага ҳужум қилаётганда «одатдагидек иш» бўлмаслиги ҳақида аниқ сигнал беришга чақирамиз», - деди Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс.
Мавзуга оид
10:15 / 21.11.2025
Полша инвесторлари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги секторига кириб келмоқда
15:46 / 20.08.2025
Бизнесга содда шаклда инвестиция жалб қилиш платформаси ишга туширилади
14:26 / 21.07.2025
Хорижий инвесторлар кенгаши Ўзбекистон томонининг янгиланган таркиби тасдиқланди
09:50 / 13.06.2025