Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқда оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш бўйича шартнома имзоланди
«Ўзсувтаъминот» томонидан Осиё тараққиёт банки иштирокида «Тошкент вилояти 7 та шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Фото: uzsuv.uz
«Ўзсувтаъминот» АЖ, Alkataş İnşaat ve Taahhut (Туркия) қўшма корхонаси ва Mesmer-East МЧЖ ўртасида Чирчиқ шаҳридаги оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш бўйича қиймати 22,2 млн АҚШ долларига тенг шартнома имзоланди.
Айни пайтда оқова сув тозалаш иншооти ўрнатилган кунлик қуввати 80 минг метр кубни ташкил этиб, реконструкция ишлари амалга оширилгандан сўнг бу кўрсаткич 130 минг метр кубгача ошиши кўзда тутилган.
«Тошкент вилояти 7 та шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш» лойиҳаси доирасида 12,8 км янги оқова сув тармоқларини тортиш ҳамда 16 км оқова сув тармоқларини реконструкция қилиш ҳам режалаштирилган.
Натижада шаҳар аҳолисининг марказлашган оқова сув хизматлари билан қамраб олинганлик даражаси ҳозирги 61 фоиздан 84 фоизга етказилади.
Мавзуга оид
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
18:55 / 19.04.2026
“Мен ҳақимда тошлар гапирсин” — 120 метр чуқурдан сув чиқарадиган тошлоқлик қудуқчи
07:39 / 01.04.2026