Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўхни Фарғона билан боғлайдиган энг қисқа йўналишда янги йўл қурилади
Автомобил йўллари қўмитасига кўра, қўшни давлатлар билан ҳамкорликда ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказилади.
Фото: ЎзА
Фарғона вилоятидан Сўх туманига энг қисқа йўл орқали боришни таъминлайдиган янги автомобил йўли қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президент раҳбарлигида ўтган ва Сўх туманига бағишланган йиғилишдан сўнг Автомобил йўллари қўмитаси раиси Жамшид Турсунов маълум қилди.
Унинг айтишича, президент томонидан Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича аниқ топшириқлар берилган. Хусусан, тумандаги мавжуд йўл тармоғини тўлиқ тартибга келтириш, таъмирталаб участкаларни янгилаш бўйича чоралар кўрилади.
«Туманда 500 километрга яқин автомобил йўллари мавжуд. Шундан 100 километри умумфойдаланувдаги йўллар, 400 километрга яқини эса маҳаллий ва ички йўллардан иборат. Энг асосий вазифамиз ушбу йўл тармоғида муаммоларни бартараф этиш ва таъмирталаб қисмларни тўлиқ тиклашдир», деди Турсунов.
Шунингдек, қўмита раиси Фарғона вилоятини Сўх билан боғловчи янги йўл қурилиши масаласига тўхталди. Унинг сўзларига кўра, янги трасса Ўзбекистон тумани орқали ўтадиган энг қисқа йўналиш бўйича барпо этилиши кўзда тутилган.
«Бизга энг қисқа масофа орқали янги трасса қуриш топшириғи берилди. Ҳозир лойиҳа ташкилотлари билан жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Қўшни давлатлар билан ҳамкорликда ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказиб, яқин вақт ичида аниқ ечимлар асосида ишларни бошлаймиз», деб қўшимча қилди у.
Маълумот учун, Сўх — Фарғона вилоятининг мустақил тумани бўлиб, Қирғизистон ҳудуди билан тўлиқ ўралган. Туман Ўзбекистон учун эксклав, Қирғизистон учун анклав ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:16 / 09.04.2026
Шавкат Мирзиёев Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди
23:34 / 07.04.2026
Наманган ва Фарғонада мансабдор шахслар пора олаётганида қўлга олинди
09:50 / 23.03.2026
«Малика» бозори яқинида ҳаракатни қайта ташкил этиш режалаштирилмоқда
12:21 / 18.03.2026