Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банкига янги президент сайланди
Фото: AP Photo/ Evan Vucci
АҚШ молия вазирининг халқаро ишлар бўйича ўринбосари Дэвид Мэлпас 5 апрелда Жаҳон банкининг янги президенти этиб сайланди. Мэлпас ўз мажбуриятларини 9 апрелдан бажаришни бошлайди. Мэлпасни бу лавозимга АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилганди.
Яқин 5 йил давомида янги президент жаҳон банки гуруҳининг барча ташкилотларига, жумладан Халқаро тикланиш ва тараққиёт халқаро банкига бошчилик қилади. Мэлпас янги лавозимга ягона номзод бўлган.
Жаҳон банкининг аввалги раҳбари Жим Ён Ким ташкилотни муддатдан аввал 1 февралда тарк этганди. Унинг ваколатлари 2022 йилда тугаши керак эди.
Жаҳон банки президенти директорлар кенгашининг йиғилишларида раислик қилиб, банкнинг умумий раҳбарияти учун жавоб беради. Одатга кўра, Жаҳон банки президенти банкнинг энг йирик акциядори бўлган АҚШнинг фуқароси бўлади. Президент 5 йиллик муддатга сайланади ва яна қайта сайланиши мумкин.
Мавзуга оид
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
11:25 / 24.03.2026
Жаҳон банки Сурхондарёда йўл қуришга 200 млн доллар ажратади
10:09 / 24.02.2026
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
22:40 / 23.01.2026