Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грин-карта лотереяси сақланиб қолади, фақат рўйхатдан ўтиш санаси ўзгаради - АҚШ Давлат департаменти
Грин-карта учун анъанавий тарзда октябрь ойи бошида очиладиган аризалар қабули жараёни 2025 йилда бошланмади. АҚШ Давлат департаменти дастур сақлаб қолиниши, ўзгартиришлар фақат рўйхатдан ўтиш ва натижаларни эълон қилиш муддатларига тааллуқли эканини маълум қилди.
Фото: Shutterstock
АҚШ Давлат департаменти Diversity Visa (DV-2027) лотереясида иштирок этиш учун ариза йўллаш тартибида техник ўзгаришлар ҳақида хабар берди.
Дастур сақлаб қолинади, ўзгартиришлар фақат рўйхатдан ўтиш ва натижаларни эълон қилиш муддатларига тааллуқлидир. Аниқ саналар кейинроқ эълон қилинади.
Аниқлик киритилишича, DV-2027 ғолиблари иммиграция визалари учун ҳужжатларни аввал белгиланган муддатларда - 2026 йил 1 октябрдан 2027 йил 30 сентябргача топшириши мумкин.
Шундай қилиб, ташкилий тузатишлар дастур механизмининг ўзига таъсир қилмайди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 16 сентябридан бошлаб лотереяда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш йиғими - 1 АҚШ доллари миқдорида жорий этилди. Бу консуллик йиғимларини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ҳужжатда назарда тутилган.
Diversity Visa дастури ҳар йили АҚШга миграция даражаси паст бўлган мамлакатлар фуқароларига 50 мингга яқин виза беришни назарда тутади. Натижаларни текшириш Entry Status Check (ESC) тизими орқали амалга оширилади.
Шу вақтгача Грин-карта лотереясига аризалар қабул қилиш ҳар йили октябрь ойининг бошида очилар ва ноябрь ойининг бошида ёпилар эди. Масалан, DV-2026 дастури учун ариза қабули 2024 йил 2 октябрдан бошланди. Бироқ, 2025 йилда ушбу муддатда ариза қабули очилмади ва Давлат департаменти бу масалага изоҳ бермади.
Мавзуга оид
09:50
Bloomberg: АҚШ тинчликдан бош тортгани учун Россияга қарши санкциялар тайёрламоқда
09:30
Politico: АҚШ ва РФ дам олиш кунлари Майамида музокара ўтказади
09:11
АҚШ Конгресси рекорд даражадаги мудофаа бюджетини қабул қилди
09:13 / 17.12.2025