Жаҳон | 22:50 / 31.03.2026
1216
1 дақиқада ўқилади

Трамп Эроннинг бойитилган уран захираларини назоратга олмоқчи эмаслигини айтди

Улар чуқур ер остида жойлашган, уларга етиб бориш жуда қийин, деди Трамп.

Фото: Getty images

АҚШ президенти Доналд Трамп 31 март куни Эрондаги бойитилган уран захираларига етиб бориш жуда қийинлигини, шунинг учун улар ҳақида ўйламаслигини айтди.

- Бу ҳақда ўйлаётганим ҳам йўқ. Шунчаки улар вайроналар остида, чуқур ер остида жойлашганини биламан. Ва уларга етиб бориш жуда қийин, деди Трамп CBS News телеканалига.

Куни кеча The Wall Street Journal нашри манбаларга таяниб, Америка етакчиси ва унинг баъзи иттифоқчилари хусусий тартибда мақсадли операция давомида уранни қўлга киритиш мумкинлиги ва бундай операция уруш муддатини сезиларли даражада узайтирмаслиги ҳақида хулосага келгани ҳақида ёзган эди.

Трамп Американинг Эронга қарши операциясидан мақсад Теҳроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаслик эканини бир неча бор таъкидлаган. Шу билан бирга, Эрон томони кўп йиллар давомида бундай қурол ишлаб чиқарилмаслигини таъкидлаб келади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид