Ўзбекистон | 17:15 / 22.05.2021
4403
1 дақиқада ўқилади

Хўжайлида ҳайдовчига қўл кўтарадиган ЙПХ ходими бўйича маълумот берилди

Ижтимоий тармоқда «Қорақалпоғистонда ҳайдовчига қўл кўтарадиган ЙПХ ходими» сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди. ИИВ ЙҲХБ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 18 май куни соат 11:15 ларда Хўжайли тумани, Нукус гузари кўчасида хизмат олиб бораётган ИИВ ЙҲХБ ЙПХ инспектори А.Ешмурзаев томонидан ҳайдовчи Т.Б. бошқарувида бўлган «Isuzu» пиёдага йўл бермаганлиги учун тўхтатилган. Унга қоидабузарлик бўйича тушунтириш берилган.

Шундан сўнг ҳайдовчи қоидабузарликни тан олмай қўл телефонига тасвирга олишни бошлаган вақтда, ҳайдовчининг отасиман деб таништирган фуқаро инспекторга автомобилнинг ҳужжатларини олиб бериб қоғоз баённомага расмийлаштиришни сўраган. 

Баённома расмийлаштирилганидан сўнг ҳайдовчи имзо қўйишдан бош тортган ва ЙПХ инспектори билан ҳайдовчи ўртасида низоли вазият келиб чиққан.

Мавзуга оид