Ўзбекистон | 22:19 / 11.10.2024
6378
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 2027-2028 йилларда электр ва газ улгуржи бозорига ўтишни якунлайди – Жамшид Қўчқоров

Ислоҳотлар элементи айнан самарадорликни ошириш ва табиий газ йўқотилишини камайтириш экани таъкидланди.

Фото: RuTube

Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Санкт-Петербург халқаро газ форумида сўзлаган нутқида табиий газни қазиб олиш соҳасидаги режалар ҳақида гапирди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон 2027-2028 йилларда электр энергияси ва табиий газ улгуржи бозорларига чиқмоқчи.

«2028 йилда табиий газнинг улгуржи бозорига, 2027 йилда эса электр энергияси бозорига ўтишни якунламоқчимиз. Газ ишлаб чиқариш ўзимизнинг компаниялар томонидан, ҳам маҳсулот тақсимоти шартномаси доирасида амалга оширилади, бу бўйича ишлаётган янги кичик компаниялар ҳам мавжуд.

Биз Ўзбекистоннинг тоғ-кон бозорида кўпроқ компаниялар бўлишини истаймиз. Ислоҳотлар элементи сифатида айнан самарадорликни ошириш ва табиий газ йўқотилишини камайтириш мақсадида газ тақсимлаш тармоқларини давлат-хусусий шериклик тамойилига ўтказиш дастурини қабул қилдик. Бухоро вилоятида шундай лойиҳа тайёрлаяпмиз. Бу ҳам табиий газ йўқотилишининг олдини олади деб умид қиламиз», деди Қўчқоров.

У Туркия йилига қарийб 63 миллиард куб метр табиий газ истеъмол қилишини, Ўзбекистон ҳам деярли шунча истеъмол қилишини, аммо аҳолиси ва иқтисодиёти Туркияникидан кичик эканини эслатди.

Мавзуга оид