Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳарбий ҳамкорликни кенгайтиради
Кеча, 20 октябр куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Холмуҳаммедов Озарбойжон мудофаа вазири генерал-полковник Закир Гасанов билан Самарқанд шаҳрида икки томонлама учрашув ўтказди.
Фото: Мудофаа вазирлиги
Учрашув давомида икки давлат мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма тайёргарлик тизимини такомиллаштириш, тажриба ва амалий билим алмашувини йўлга қўйиш, шунингдек мамлакатлараро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро терроризмга қарши курашишда ўзаро ҳамжиҳатликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилишди.
Учрашувнинг асосий мақсади тинчлик, бирлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга хизмат қиладиган амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат бўлди.

Бугун, 21 октябр куни Озарбойжон мудофаа вазири генерал-полковник Закир Гасанов Марказий Осиё давлатлари мудофаа вазирлари билан биргаликда Марказий ҳарбий округ «Каттақўрғон» полигонида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбойжон ва Қирғизистон Мудофаа вазирликлари бўлинмалари иштирокида ўтказиладиган «Бирлик – 2025» минтақавий ўқув машғулотларини ҳам кузатади.
Мавзуга оид
14:51 / 19.12.2025
Озарбойжонда Варданянга умрбод қамоқ жазоси бериш талаб қилинди
23:13 / 05.12.2025
Устюртда «Ўзбекнефтгаз» ва SOCAR қўшма лойиҳаси ишга тушди
09:03 / 02.12.2025
Озарбойжонда мухолифат етакчиси Али Керимли ҳибсга олинди
09:19 / 25.11.2025