Зоминда “II Халқаро мақом санъати анжумани” ўтказилади
Иккинчи маротаба ўтказилаётган анжуманда 80 га яқин давлатдан 400 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашади.
27-30 июн кунлари Жиззахнинг Зомин туманида ЮНЕСКО ва AYSESKO шафелиги остида “II Халқаро мақом санъати анжумани” ўтказилади.
Маданият вазирлиги ахборот хизматига кўра, Халқаро хайъат томонидан кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишлари “Энг яхши мақом ансамбли”, “Энг яхши яккахон чолғу ижрочиси” ва “Энг яхши яккахон хонанда” номинациялари бўйича баҳоланади. Ғолиблари диплом, статуетка ва пул мукофотлари билан тақдирланади.
Анжуман очилиш маросимида БМТ Тинчлик институти ректори Р.Аравена, ЮНЕСКО Бош котиби ўринбосари Г.Рамоз, ЮНЕСКО 42 Ассамблеяси президенти М.Микулеску, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош котиби ўринбосари Н.Сейтимов, Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ Бош котиби С.Раев, Туркий маданият ва мерос фонди президенти А.Раимқулова, халқаро фолклор ташкилотининг Осиё минтақаси бўйича Бош котиби М.Ҳ.Сук, Туркий парламент ассамблеяси раиси М.С.Эр ва бошқалар фахрий меҳмон сифатида иштирок этиши кутиляпти.
Иккинчи маротаба ўтказилаётган анжуманда 80 га яқин давлатдан 400 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашади.
Маълумот учун, Халқаро мақом санъати анжумани биринчи маротаба 2018 йилда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган ва унинг очилиш маросимида президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаганди.
Мавзуга оид
19:25 / 26.09.2024
ЮНЕСКО Ўзбекистондаги Ғарбий Тян-Шан экотизимига хавф солаётган таҳдидлар ҳақида огоҳлантирди
11:41 / 20.09.2024
Даштобод темирйўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди
19:15 / 11.06.2024
Ўзбекистонда БМТ ёрдамида сув тошқини ҳақида огоҳлантириш тизими ўрнатилади
18:29 / 11.05.2024