Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Dell асосчиси америкалик болаларга бошланғич инвестиция учун 6 млрд доллар пул тарқатади
Майкл Делл ва унинг рафиқаси Сюзан йиллик даромади 150 мингдан ошмайдиган оилаларда яшовчи, 10 ёшгача бўлган жами 25 миллион нафар америкалик боланинг инвестиция ҳисобварақларига 250 доллардан маблағ киритишини эълон қилди. Аввалроқ АҚШ ҳукумати 2025-2028 йилларда туғилган барча болаларнинг инвестиция ҳисобварақларига 1000 доллардан маблағ киритишини билдирганди.
REUTERS / Evelyn Hockstein
Dell компанияси асосчиси Майкл Делл ва унинг рафиқаси Сюзан 25 миллион нафар америкалик боланинг шахсий инвестиция ҳисобварағига 250 доллардан маблағ йўналтиради.
Хайрия дастури – оилаларнинг ўртача (медиана) йиллик даромади 150 минг доллардан ошмайдиган маҳаллаларда яшовчи 10 ёшгача бўлган болаларни қамраб олади.
Хайриянинг умумий ҳажми – 6,25 млрд доллар.
“Ишончимиз комил, биз қила оладиган энг ақлли инвестиция – бу болаларга инвестициядир”, деди Оқ уйдаги тадбирда хайрия дастурини эълон қилган Майкл Делл.
АҚШ президент Доналд Трампнинг айтишича, Делл оиласининг бу хайрияси – ўрта синф оилаларининг фарзандларига Американинг иқтисодий ва фонд бозоридаги ўсишининг иштирокчисига айланиш имконини беради. “Бу уларга Америка орзусига эришиш учун чинакам имконият беради”, деди у.
Дастур тақдимоти Оқ уйда, бевосита президент иштирокида ўтганига сабаб, бу – “Invest America” ташаббусларидан бири бўлмоқда. Бу ташаббус доирасида АҚШ ҳукумати 2025-2028 йилларда туғилган барча болаларнинг инвестиция ҳисобварақларига 1000 доллардан маблағ киритишини эълон қилган. Делл оиласининг 6 млрд долларлик хайрияси ҳукумат дастурини кенгайтиради, чунки у орқали 2015 йилдан кейинги даврда туғилган болалар ҳам инвестиция ҳисобварағига эга бўлади.
“Invest America” ҳисобварақлари келаси йил 4 июлда очилиши режа қилинган. Ундаги маблағлар инвестицион бошқарувчилар томонидан арзон нархли ва рисклар диверсификация қилинган индекс фондига ёки шунга тенглаштирилган молиявий воситага йўналтирилади. Болалар 18 ёшга тўлгач, ҳисобварақдан таълим олиш, касб эгаллаш, биринчи уйини харид қилиш ёки бизнес бошлаш мақсадларида фойдаланиши мумкин бўлади.
Деллар оиласи хайрия дастурини эълон қилиши ортидан, уларнинг хайрия жамғармаси билан аффилланмаган Dell компаниясининг акциялари 3 фоиздан кўпроққа қимматлади.
Маълумот учун, 60 ёшли Майкл Делл ўз фамилиясини берган компаниясига 1984 йилда асос солган бўлиб, ҳозиргача бошқарув раиси ва бош ижрочи директор сифатида ишлаб келмоқда.
У бизнесини 1000 доллар маблағ билан бошлаганида, Техас университети ётоқхонасида яшарди. Ҳозир эса унинг бойлиги Forbes маълумотига кўра қарийб 150 млрд долларга тенг.
Мавзуга оид
23:24 / 01.04.2026
«Асло унутмаймиз» — Америка НАТОда яккаланиб қолди
22:52 / 01.04.2026
Трамп шахсан АҚШ Олий судидаги эшитувга келди
18:28 / 01.04.2026
Хитой асосчиси Мао ҳақидаги муҳим маълумотлар акс этган ҳужжатлар АҚШ ҳудудида қолади
12:44 / 01.04.2026