Ўзбекистон | 13:37 / 30.09.2021
9062
1 дақиқада ўқилади

30 ёшдан ошганлар ҳам божхона тизимига ишга кириши мумкин бўлади

Сенат ўн тўққизинчи ялпи мажлисида “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди.

Қонун билан божхона хизматидаги айрим жараёнларга янгилик ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Қонун ўз ваколатлари доирасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш вазифаси билан тўлдирилмоқда.

Қонун божхона аудитини амалга ошириш ва ҳужжатларни текшириш, Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи асосида ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига хизматга қабул қилиш мумкинлигини белгиловчи нормалар билан тўлдирилмоқда.

Қонунчиликда мавжуд номувофиқликлар ва ноаниқликлар сабабли амалиётда учраётган муаммоли ҳолатларни бартараф этиш мақсадида бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид