Жаҳон | 09:03 / 04.05.2018
23926
1 дақиқада ўқилади

ИШИД ва «Ал-Қоида» даромадлари таққосланди

Фото: Reuters/KHALIL ASHAWI

«Ал-Қоида» террорчилик гуруҳи жангариларининг даромади ИШИД экстремистлари даромадидан ўн баробарга юқори. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Янги чақириқлар ва таҳдидлар масаласи бўйича департаменти раҳбари ўринбосари Дмитрий Феоктистов маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

«Ҳозирда молиялаштириш каналлари ёпиб қўйилган. ИШИДдагилар асосан водородлар билан савдо қилмоқда ҳамда ойига қарийб уч миллион доллар топишмоқда. «Ал-Қоида» эса бутун дунё бўйлаб ячейкаларга эга бўлиб, даромади ойига 20-40 миллион долларни ташкил этади», - дея маълум қилди Феоктистов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон суриялик мухолифатчилар ИШИДнинг қанча жангарисини асирда ушлаб турганини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид