Жаҳон | 21:03 / 05.02.2026
9424
1 дақиқада ўқилади

2025 йилда 200 га яқин ўзбекистонлик Россиядан бошпана сўради

Энг кўп бошпана сўровчилар украиналиклар ва сурияликлар бўлди.

Фото: РИА Новости

2025 йилда Ўзбекистоннинг 191 нафар фуқароси Россиядан бошпана сўради. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб «Газета.ру» хабар берди.

Қайд этилишича, 2025 йилда жами 8820 нафар чет эл фуқароси, жумладан, 3332 нафар Украина фуқароси, 3196 нафар Сурия фуқароси, шунингдек, 281 нафар афғонистонлик, 313 нафар фаластинлик ва 191 нафар Ўзбекистон фуқароси Россиядан бошпана сўраган.

Шунингдек, Россиядан бошпана сўраганлар сони бўйича ўнталикка Германия, Қозоғистон, Туркманистон, Исроил ва Арманистон ҳам кирди.

2024 йилда Россияга вақтинчалик бошпана сўраб 6879 киши мурожаат қилган, уларнинг ярмидан кўпи Украина фуқаролари (3722), иккинчи ўринда Сурия фуқаролари (726) қайд этилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид