Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирувчи ва реактив самолёт, Tesla, “Формула-1” болиди, мотоцикл ва суперкарлар пойгада синалди (видео)
Фото: REUTERS
Истанбулда ўтган аэрокосмик технологиялар фестивалида 402 метрга ноодатий пойга уюштирилди. Учиш-қўниш полосасига 7 та транспорт воситаси – Lotus Evora GT430 ва Aston Martin Vantage спорткарлари, Tesla Model S P1000DL трек электромобили, “Формула-1” болиди, Kawasaki Ninja H2R мотоцикли, F-16 қирувчи самолёти ва Bombardier Challenger 605 реактив самолёти қўйилди.
Кутилмаганда, пойгада мотоцикл ҳайдовчиси ғолиб бўлди. У масофани 9,43 сонияда ўтиб, “Формула-1” болидидан 0,04 сония “чаққонроқ” чиққан. Марра чизиғини учинчи бўлиб F-16 қирувчиси, охирги бўлиб эса Aston Martin Vantage кесиб ўтган.
Мавзуга оид
19:27
Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
07:40 / 27.03.2026
Жанубий Корея биринчи серияли KF-21 қирувчисини намойиш қилди
09:41 / 13.03.2026
Хошимин — Истанбул рейси Самарқандда фавқулодда қўнди
20:34 / 09.03.2026