Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда мингдан зиёд маҳбус амнистия акти туфайли озодликка чиқарилди
Қирғизистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан мамлакатдаги мингдан зиёд маҳбус амнистия акти туфайли озодликка чиқарилди. Бу ҳақда ҳукумат маълумотига асосланиб, давлат жазони ижро этиш хизмати маълум қилмоқда.
"Давлат жазони ижро этиш хизмати Қирғизистон Республикасининг “Қирғизистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини ва 1916 йилги миллий озодлик ҳаракатининг 100 йилиги муносабати билан амнистия эълон қилиш тўғрисида”ги қарорини амалга оширди. Ушбу қарор ижроси натижасида жазони ўташ муассасаларидаги 1277 маҳбус озод этилди", — дейилади хабарда.
Қарорга биноан 1 минг 163 кишининг жазо муддати қисқартирилган. Шунингдек, манбанинг таъкидлашича, 927 нафар маҳбусга нисбатан жиноят-ижроя инспекциясида амнистия акти қўлланилган.
Мавзуга оид
14:16
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари стратегик шериклик масалаларини муҳокама қилди
17:45 / 13.05.2026
Қирғизистон МХДҚ собиқ раҳбари Ташиевнинг иши махфийлаштирилиб, судга юборилди
08:28 / 12.05.2026
Чегара орқали наркотик ташиш билан шуғулланган гуруҳ фош этилди
18:42 / 08.05.2026