НДПИда талабаларга имтиҳон саволи келтирилмасдан фақат жавоб вариантлари келтирилганлиги юзасидан расмий муносабат билдирилди
Ижтимой тармоқларда Нукус давлат педагогика институти талабалари томонидан юборилган фото эълон қилинганди. Унда якуний назорат имтиҳони учун берилган тест саволи келтирилмаганлиги ҳамда фақат жавоб вариантлари келтирилганлиги кўрсатилган.
НДПИ матбуот хизмати юқоридаги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Таъкидланишича, якуний назорат имтиҳони саволи институтнинг сиртқи бўлими биология таълим йўналиши талабалари учун «Мактабда ботаника» фанидан тузилган. Cаволда техник носозлик туфайли фақат вариантлар кўрсатилганлиги аниқланган ҳамда хатолик дарҳол тузатилган.
НДПИ матбуот хизматининг қўшимча қилишича, aйни пайтда мазкур савол юзасидан хатолик тузатилгунча жавоб вариантларидан бирини танлаган талабаларга ушбу савол учун балл берилади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти чет тиллари факультети талабасида коронавирус инфекцияси (COVID-19) аниқлангани ҳақида хабар бергандик.
Мавзуга оид
14:24 / 06.11.2024
“Нега устимиздан кулишяпти?” – физика ўқитувчилари аттестация имтиҳонидан норози
16:48 / 04.11.2024
Россияда мигрантлар учун имтиҳонларнинг ягона нархлари белгиланади
17:32 / 08.08.2024
Давлат имтиҳонларида қанча абитуриент 189 ва ундан юқори балл олгани маълум қилинди
18:54 / 01.08.2024