Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕТТБ иштирокида Наманган вилоятида ичимлик суви таъминоти яхшиланади
Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари канализация тизимларини қуриш” лойиҳаси амалга оширилади.
Фото: KUN.UZ
Вазирлар Маҳкамасининг “Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари канализация тизимларини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, қуйидагилар:
а) Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан Ўзбекистон Республикасига “Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари канализация тизимларини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш учун 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 18 йил мобайнида қайтариш муддати билан қиймати 70,0 млн. АҚШ доллари бўлган қарз бериш битими маъқулланган;
б) лойиҳанинг умумий қиймати 85,13 млн АҚШ долларини, шу жумладан:
ЕТТБ қарзи – 70,0 млн АҚШ долларини ташкил этади;
лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси – 15,13 млн АҚШ долларини, шу жумладан солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзида 10,32 млн АҚШ долларини ва ЕТТБ қарзи бўйича лойиҳани амалга ошириш даврида молиявий харажатлар (фоизлар, мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи ҳамда бир марталик воситачилик ҳақи) кўринишида 4,81 млн АҚШ долларини ташкил этади;
в) лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2020-2023 йиллар) ташкил этади.
Белгилаб қўйилишича, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Коммунхизмат” агентлиги лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирларни ўтказиш, ЕТТБнинг қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси молия вазирига:
Ўзбекистон Республикаси номидан ЕТТБ билан лойиҳани амалга ошириш учун қарз битимини;
ЕТТБ қарзини “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти Наманган вилояти ҳокимлиги ва “Наманган сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилади.
Қарз битимини ишлаб чиқишда лойиҳани амалга ошириш даврида ҳамда кафолат муддатида халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар ва транспорт воситаларини божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно), қўшилган қиймат солиғи, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига йиғимлар тўлашдан озод этишни назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ЕТТБ ўртасидаги қарз битими ҳамда Қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса беради.
“Ўзсувтаъминот” АЖ раиси зиммасига қайта кредитлаш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ ЕТТБ қарзини қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш учун зарур бўлган маблағлар “Ўзсувтаъминот” АЖнинг “Наманган сув таъминоти” МЧЖ томонидан ўз вақтида жамланиб борилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юкланади.
Наманган вилояти ҳокимлиги:
ичимлик сув қувурлари, канализация тармоқлари ҳамда иншоотлари қуриш учун зарур бўлган ер участкалари қонунчиликда белгиланган талабларга асосан ажратилишини, шунингдек, заруратга кўра ер участкалари ажратилиши натижасида компенсация тўловлари тўланишини;
2020 йилдан бошлаб Наманган вилояти маҳаллий бюджети параметрларида ЕТТБ қарзи бўйича фоизларни ва асосий қарзни қайтаришга “Наманган сув таъминоти” МЧЖ ушбу мақсадларга йўналтириладиган ўз маблағларига қўшимча равишда маблағларни назарда тутади.
“Коммунхизмат” агентлиги сув таъминоти ва канализация соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган ЕТТБ лойиҳаларини мувофиқлаштириш гуруҳини ташкил этади.
Мавзуга оид
18:55 / 19.04.2026
“Мен ҳақимда тошлар гапирсин” — 120 метр чуқурдан сув чиқарадиган тошлоқлик қудуқчи
23:34 / 07.04.2026
Наманган ва Фарғонада мансабдор шахслар пора олаётганида қўлга олинди
07:39 / 01.04.2026
Харита: сув танқислиги энг юқори бўлган давлатлар
18:00 / 31.03.2026