Трамп «олтин карта» қандай бўлишини кўрсатди
«Беш миллион доллар эвазига бу сизники бўлиши мумкин», деди у картани журналистларга кўрсатиб.

Фото: AFP
Президент Доналд Трамп Қўшма Штатларда яшаш ҳуқуқини берувчи «олтин карта» қандай дизайнда бўлишини кўрсатди.
«Биласизми, бу нима?» - деб сўради у Air Force One самолёти бортида журналистлар билан суҳбат чоғида картани кўрсатиб. Кейин ози жавоб берди: «Бу олтин карта, Трампнинг картаси. Беш миллион доллар эвазига бу сизники бўлиши мумкин».
Картанинг ўзи банк картасидан бироз каттароқ бўлиб, Озодлик ҳайкали фонида Трампнинг портретини акс эттиради. Ўнг томонда «The Trump Card» деб ёзилган ва президент имзоси бор.
Трамп сўзларига кўра, карта икки ҳафта ичида сотувга чиқарилади.
Доналд Трамп «олтин карта» дастури ҳақида феврал ойи охирида эълон қилганди. У хорижликларга АҚШга 1 миллион доллар миқдорида сармоя киритиш эвазига грин-карта таклиф қилувчи EB-5 дастурини алмаштиришга мўлжалланган. «Олтин карта» АҚШда доимий яшаш ҳуқуқини беради ва беш миллион доллар эвазига АҚШ фуқаролигини олишга йўл очади.
Трампнинг сўзларига кўра, карталар савдосидан тушган пуллар бюджет тақчиллигини қоплаш учун ишлатилиши мумкин. Янги визага даъвогарлар текширувидан ўтиши керак, аммо тафсилотлар берилмаган.
Аввалроқ, АҚШ Савдо вазири Ҳовард Лютник бир кун ичида чет элликларга мамлакатда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи 1000 та «олтин карта»ни сотганини айтган эди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп билан музокаралар бошланганидан кейин россиялик миллиардерлар 15 млрд долларга бойиди
Жаҳон | 22:09
-
Исроил олов ичида
Жаҳон | 21:34
-
Трампнинг юқори тарифлари. Бу Хитойдаги ишлаб чиқаришга сезиларли зарба бера бошлади
Иқтисодиёт | 21:18
-
Трамп маъмурияти илк бор Киевга қурол сотишни маъқуллади
Жаҳон | 21:16
Мавзуга оид

21:18
Трампнинг юқори тарифлари. Бу Хитойдаги ишлаб чиқаришга сезиларли зарба бера бошлади

20:56
АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц ишдан бўшатилди – Fox News

20:08
«Мутлақ хаос». Камала Ҳаррис сайловдаги мағлубиятидан кейинги илк нутқида Трампни танқид қилди

18:46