Ўзбекистон | 20:28 / 03.06.2026
7613
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди

Фото: ССВ

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари томонидан Ўзбекистон тиббиёти тарихида илк бор масофадан туриб роботлаштирилган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати томонидан тиббиёт соҳасидаги илғор тажриба, инновацион ёндашув ва замонавий технологияларни амалиётга татбиқ этаётган мутахассислар ҳақида «Тиббиёт новаторлари» деган янги медиалойиҳада айтилади.

Бу Хитойнинг Уҳан шаҳрида «Роботлаштирилган жарроҳлик ҳафталиги – 2026» халқаро конференцияси доирасида бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, ёш жарроҳ Абдурашид Абдукаримов Ўзбекистонда даволанаётган 3 нафар беморга масофадан туриб жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Ушбу ноёб операция 5 минг километр масофадан туриб амалга оширилди.

Роботлаштирилган жарроҳлик шифокорга муолажаларни юқори аниқликда бажариш, бемор учун жароҳатларни камайтириш ва тезроқ тикланишни таъминлаш имконини беради.

«Масофавий роботлаштирилган жарроҳлик нафақат тиббиётнинг илмий ютуғи, балки беморлар учун катта имкониятдир. Бундай операциялар саноқли мамлакатларда ўтказилади», – дея қайд этади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид