Олимлар яқин беш йилда ҳаво ҳароратининг рекорд даражада ўсишидан огоҳлантиришмоқда
2023 йилдан 2027 йилгача бўлган давр барча кузатишлар тарихида энг иссиқ йил деб топилган 2016 йилдан кўра иссиқроқ бўлади, дейилади Жаҳон метеорология ташкилоти ҳисоботида.
Олимларнинг фикрича, яқин беш йил ичида жаҳон саноатлашиш давридагидан 1,5°Cга ортиқроқ бўлган янги ҳарорат рекордларига дучор бўлади.
Бундай прогнозга Эл-Нинйо ёки Жанубий осцилляция —Тинч океанининг экваториал қисмидаги иқлимга катта таъсир ўтказувчи сув сиртидаги ҳарорат тебранишлари асос бўлмоқда. Океан сиртидаги исиган сувлар соҳаси шарқ томон ҳаракатланмоқда, деб ёзади Reuters.
2015 йилда Париж шаҳрида имзоланган иқлим бўйича битимига кўра, жаҳон мамлакатлари саноатлашиш даврига нисбатан глобал ҳароратни 1,5°Cдан оширмасликка келишиб олган. Олимларнинг фикрича, бу чегарадан ошиб ўтиш фалокатли ва қайтариб бўлмас оқибатлар келтириб чиқариши мумкин.
Жаҳон метеорология ташкилоти бош котиби, профессор Петтери Тааласнинг қайд этишича, ҳарорат даражасининг мунтазам 1,5°Cга ошишини билдирмайди. Лекин бу белгиланган чегарани тобора тез-тез бузишга тўғри келмоқда. Глобал ўртача ҳарорат илгари ҳеч қачон 1,5°Cдан ошмаган, энг юқори кўрсаткич саноатлашиш давридагига нисбатан +1,28°Cга етган.
Жаҳон метеорология ташкилоти ҳисоботи 2023–2027 йиллар оралиғидаги йиллардан бирида 1,5°Cлик чегара бузиб ўтилиши эҳтимоли 66 фоизга тенглигидан огоҳлантиради.
Эл-Нинйо ҳодисасини илк марта перулик балиқчилар очишган. Айнан Перу соҳилларига яқин жойда у Мавлид (рождество) байрами арафасида энг чўққисига етади.
Рекорд даражадаги ҳарорат исиши кўплаб давлатлар, жумладан хавфли чегараларда яқинлашиб қолган Жанубий Осиёда улкан муаммолар келтириб чиқаради. Олимларга кўра, ҳароратнинг 1,8°Cга ошиши айниқса қишлоқ хўжалигида жиддий таҳдидлар пайдо бўлишига олиб келади.
Ҳароратнинг ошиши инсонлар саломатлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва атроф-муҳитда жиддий оқибатлар келтириб чиқаради, дея огоҳлантиришмоқда ЖМТ мутахассислари.
Улар сўнгги 50 йил ичида иқлим билан боғлиқ ҳалокатлар ва офатлар сони беш баробарга ўсганига диққат қаратишган.
Мавзуга оид
19:04 / 06.09.2024
2024 йилнинг ёзи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ фасл бўлди
07:50 / 17.06.2024
Ўзбекистонда аномал иссиқ қачон кузатилиши мумкинлиги айтилди
10:41 / 15.12.2023
Ҳароратнинг кескин пасайиши саломатлик учун хатарли
11:06 / 18.08.2023