Ўзбекистон | 08:57 / 30.06.2021
3126
1 дақиқада ўқилади

Бухорода валютафуруш ушланди

Бухоро вилояти Олот туманида ноқонуний валюта алмаштириш билан шуғулланган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Қоракўл тумани Усмоншайх маҳалласида яшовчи Д.З. Олот тумани Эски Олот маҳалласида жойлашган авто-эҳтиёт қисмлар савдо дўконида қонунга хилоф равишда валюта қимматликларини олиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланаётганда ушланган.

У, ўзга бир фуқародан ҳар бир АҚШ долларини 10540 сўмдан ҳисоблаб, 2900 долларни 30 миллион 566 минг сўмга сотиб олган вақтда қўлга олинган. Ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Д.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид