Абдуқодир Мўминов иши бўйича суд мажлиси 25 июлда бошланади
У жиноят кодексининг 5 та моддаси билан айбланмоқда. Ишда 14 нафар жабрланувчи мавжудлиги ва уларга жами 903 млн сўм моддий зарар етказилгани аниқланган.
Абдуқодир Мўминовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича илк суд мажлиси 25 июл куни соат 15:00 да жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида бошланади. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Блогер Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари билан айбланмоқда:
- 141-1-модда (Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) 2-қисми «а », «б» бандлари;
- 165-модда (Товламачилик) 3-қисми «а» банди;
- 168-модда (Фирибгарлик) 3-қисми «б», «в» бандлари, 4-қисми «а» банди;
- 189-модда (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми;
- 28-211-модда (Пора беришда иштирокчилик) 3-қисми «а» банди.
Тасдиқланган айблов хулосасига кўра, мазкур жиноят иши бўйича 14 нафар жабрланувчи мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 903 421 567,5 сўм миқдорида моддий зарар етказилгани аниқланган.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди раиси Сардорбек Содиқов раислигида кўриб чиқилади. Ушбу судя муқаддам Тошкентда 17 яшар қизга текажоқлик қилган эркак иши, шунингдек Миразиз Бозоров иши сингари шов-шувли кейсларда судялик қилган.
Олий суд хабарида келтирилишича, Абдуқодир Мўминов 1990 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, «Oynaga qarang» МЧЖ раҳбари, муқаддам судланмаган.
У 2023 йил 8 февралида ҳибсга олинганди. Тошкент шаҳар ИИББ Абдуқодир Мўминов фирибгарлик ва товламачиликда гумонланаётани, интернетда видео тарқатиш орқали жиноят ишини ҳал қилиб бериш учун 10 минг доллар сўраб, шундан 3800 долларини олгани, бошқа бир ҳолатда эса саҳифасида танқидий видеони чиқармаслик эвазига 70 минг доллар сўрагани ҳақида хабар берган.
Олий суд ахборотида, Абдуқодир Мўминов иши судда очиқ ёки ёпиқ тарзда кўрилишига оид маълумот келтирилмаган.
Мавзуга оид
17:48 / 22.11.2024
Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди
11:25 / 21.11.2024
2024 йилда 30 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар туҳмат ва ҳақорат қилгани учун судланди
19:44 / 19.11.2024
Йўл қурилиши бўйича буюртма олиб бериш эвазига 50 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
20:20 / 13.11.2024