Ўзбекистон | 18:49 / 28.07.2024
22208
1 дақиқада ўқилади

Минимал ўтиш балли ўзгармади

Республика олий таълим муассасаларига давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали – 68 балл (максимал 189 баллнинг 36 %), тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш бали – 56,7 балл (максимал 189 баллнинг 30 %) этиб белгиланди.

Фото: Kun.uz

Давлат қабул комиссияси тегишли баёни билан 2024-2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига минимал ўтиш баллари тасдиқланди.

Унга кўра:

  • давлат гранти бўйича минимал ўтиш балли – 68,0 балл (максимал 189,0 баллнинг 36 фоизи);
  • тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш балли – 56,7 балл (максимал 189,0 баллнинг 30 фоизи) этиб белгиланди.

Мазкур талабни бажармаган абитуриентлар олий таълим муассасалари учун танловда иштирок этмайди.

Бундан аввалроқ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов «Ўзбекистон 24» телеканалида жорий йилдан минимал балл оширилиши ҳақида айтиб ўтганди.

Вазирнинг сўзларига кўра, 2024-2025 ўқув йили учун ўтиш баллари қуйидагича белгиланиши кўзла тутилганди:

  • соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 75,6 балл;
  • бошқа йўналишлар учун – 66,5 балл.

Мавзуга оид