Ўзбекистон | 08:35 / 04.02.2025
5880
2 дақиқада ўқилади

Палма ёғини синовдан ўтказиш мажбурий бўлади

Ўзбекистонда палма ёғи ва унинг фракциялари 2025 йил 1 мартдан мажбурий синовдан ўтказилади. 

Фото: vostock-photo

Президентнинг 2025 йил 30 январдаги қарорига кўра, 2025 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонга олиб кириладиган палма мойи ҳамда таркибида палма мойи ва ёғ кислоталарининг транс изомерлари мавжуд бўлган маҳсулотларга, шу жумладан, сут ва сутни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларга санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштиришда мавжуд аккредитацияланган синов лабораторияларида ўрнатилган тартибда палма мойи ва унинг фракциялари амалдаги техник регламент ва стандартлар талабларига асосан мажбурий синовдан ўтказилади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига белгиланган тартибда озиқ-овқат хомашёси, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш жараёнида палма мойидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари асосида фойдаланиши устидан назоратни кучайтириш топширилди.

Палма ёғи 45 фоизгача палметин кислотасидан таркиб топган. Ушбу моддадан кўп миқдорда фойдаланиш – атеросклерозни ривожланишига томирларни ёғ билан қопланишига олиб келади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид