Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳудудларда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланди
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чироқчи тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Ш.Б. “А.Темур” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қонунга хилоф равишда қўлбола усулда ясалган жувоз ускунасида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётгани аниқланиб, ундан 55 литр ёғсимон маҳсулот, 392 кг чигит ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, департаментнинг Шўрчи тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, “Б.” МЧЖ раҳбари Ф.С. “Олатемир” МФЙ ҳудудидаги хонадонида ёғ ишлаб чиқараётгани аниқланиб, ундан 937 кг чигит ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:48 / 02.05.2026
Қашқадарёда трансмиллий жиноий гуруҳ аъзоси 46 кг гашиш билан ушланди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
10:15 / 17.04.2026