Жамият | 00:02 / 03.11.2025
3868
1 дақиқада ўқилади

Бекободда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш цехи аниқланди

1200 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 1200 кг пахта чигити, мойжувоз ускунаси ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинди.

Фото: Telegram/Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.И. “Ёшлик” МФЙ ҳудудидаги хонадонида чигитдан қўлбола усулда ёғ ишлаб чиқараётганлиги аниқланган.

Ундан 1200 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 1200 кг пахта чигити, мойжувоз ускунаси ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид