Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришда давлат бошқаруви тизими ислоҳ қилинади
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистонда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш соҳасида давлат бошқаруви тизими ислоҳ қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да айтилган.
Хусусан, бунда қуйидагилар назарда тутилади:
қишлоқ жойларини ривожлантириш учун ҳудудларнинг талабларини тўлиқ ўрганиш;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлган қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш тузиш;
Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ихтисослашган бошқарма ташкил этиш;
қишлоқ маҳаллаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қарорлар қабул қилишни номарказлаштириш мақсадида норматив-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш;
ноқишлоқ хўжалиги корхоналарини ташкил этиш ва ривожлантириш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг мавжуд имкониятларини сафарбар қилиш ҳамда маҳалла фуқаролари, аграр тадбиркорлик, фуқаролик жамияти институтлари ва давлат органлари ўртасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун грант маблағлари ҳисобига қўллаб-қувватлаш ва инвестицияларни жалб этишнинг қуйидагиларга йўналтирилган шаффоф механизмини ишлаб чиқиш ва тажриба тариқасида амалга ошириш:
- манфаатдор томонлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
- қишлоқ жойларини ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш;
- тажриба ташаббусларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни қўллаб-қувватлаш;
- республика, ҳудудий ва маҳаллий даражада институционал салоҳиятни ошириш;
- қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.
Шунингдек, тўпланган тажриба ва маълумотлар асосида қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш ва турмуш даражасини ошириш мақсадида қишлоқ туманларини ривожлантиришнинг миллий дастури ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.
Мавзуга оид
20:32 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ягона марказлашган тизим яратилади
10:45 / 12.05.2026
Фермерлар учун дизель ёнилғиси бўйича субсидия жорий этилди
09:57 / 12.05.2026
Пахта ва буғдой етиштирувчиларга янги молиявий имтиёзлар берилади
16:52 / 02.01.2026