Жамият | 09:58 / 12.02.2026
5508
1 дақиқада ўқилади

Андижонда кўп қаватли уйда газ портлади

Андижон шаҳрида кўп қаватли уй хонадонларидан бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ёнғин келиб чиқмаган, бироқ 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Фото: Видеодан кадр

11 феврал куни соат 23:55 да 112 тизими орқали Андижон вилояти, Андижон шаҳар, «Нодирабегим» МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларидан бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Хабарга асосан вилоят ФВБ раҳбарияти ва қутқарув бўлинмалари воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Маълум қилинишича, чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқмаган ва бошқа хонадонларга зарар етмаган.

Қайд этилишича, портлаш оқибатида 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид