Ўзбекистон | 12:01 / 02.06.2021
21893
2 дақиқада ўқилади

«Дарёнинг нариёғида эртага вазият қандай бўлишини ким билади? Ўйламанглар, бу тинчлик ўз-ўзидан бўлади деб» – Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида вилоят фаоллари билан учрашув бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

“Сурхондарёдаги имкониятлар бошқа вилоятларда йўқ. Бойсун қаерда бор, Шеробод қаерда бор? Андижонда чорва боқиш имкони йўқ, лекин улар паррандачиликни ривожлантиряпти. Ҳозир энг қиммат парранда, энг қиммат тухум Сурхондарёда.

Шунча шароит яратиляпти, қани натижа? Энди меҳнат қилиш вақти келди. Сурхондарёда бор ерлар Андижонда бўлса, бир неча баробар кўпроқ даромад олинади. Агар ҳаммасини илм билан, фидойилик билан йўлга қўйсак, Сурхондарёда 100 минг ишсиз эмас, умуман ишсизлик бўлмайди. Марҳамат, ер берайлик, маҳсулот етиштирсин. Кунлик етиштирганини кунлик оламиз, экспортга чиқарамиз. Аҳолини банд қилишимиз керак, камбағалликдан чиқаришимиз керак. Хитой тажрибасида ҳам дастлаб аҳолига қўй, эчки, парранда боқиш ўргатилиб, камбағаллик бартараф қилинган.

Одамларни банд қилиш, даромадини, фаровонлигини ошириш учун барча чораларни кўришимиз керак. Тинчлик неъматининг қадрига етишимиз керак. Дарёнинг нариёғида эртага вазият қандай бўлишини ким билади? Ўйламанглар, бу тинчлик ўз-ўзидан бўлади деб. Мен Афғонистонда тинчлик бўлиши учун бекорга жон куйдираётганим йўқ. Биз фақат жипс бўлиб бирлашишимиз, ҳамжиҳатликда ишлашимиз билан халқимизни ҳимоя қила оламиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

Тайёрлаган:  Аброр Зоҳидов

Мавзуга оид