Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда барча “фронт учун” ишлаши керак — Путин
Россия президенти Владимир Путин бутун Россия “фронт учун” ишлашини талаб қилди ва бу ҳолат Иккинчи жаҳон уруши даврида бўлгани каби бўлиши кераклигини айтди. Шу билан бирга, у қурол-яроғ ишлаб чиқариш ҳамда фронтга “посилкалар ва совғалар” жўнатишни тилга олди.
Фото: AP
Россия президенти Владимир Путин ўзининг Украинага қарши бошлаган ҳарбий ҳужуми муваффақияти учун барча россияликлар ишлашини талаб қилди ҳамда яна бир бор бу урушни СССРнинг 1941–1945 йиллардаги нацистлар Германиясига қарши мудофаа урушига қиёслади.
“Улуғ Ватан уруши даврида бутун фронт орти фронт учун, аскарларимиз учун, ҳимоячиларимиз учун ишлаган. Аммо фақат танклар, самолётлар, тўплар ва снарядларгина ишлаб чиқарилмаган”, — деди Путин 21 апрель, сешанба куни Москвада ўтказилган “Кичик ватан — Россия кучи” форумида.
Унинг сўзларига кўра, “болалар, бувилар, аёллар пайпоқ тўқиган, фронтга посилкалар ва совғалар юборган”.
“Бизнинг ғалабаларимиз муваффақияти айнан шундай бирликда. Ҳозир ҳам шундай бўлади”, — деди Россия президенти.
Шу билан бирга, “Левада-марказ” маълумотларига кўра, Россиянинг Украинага қарши бешинчи йил давом этаётган кенг кўламли уруши фонида Украина билан музокаралар бошланишини қўллаб-қувватлаётган россияликлар сони рекорд даражага етган.
Февраль ойида ўтказилган репрезентатив сўров иштирокчиларининг 67 фоизи тинчлик музокараларини бошлаш зарур, деб ҳисоблайди.
Айни пайтда, ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш тарафдорлари улуши камайиб, кузатувлар олиб борилган бутун давр мобайнидаги энг паст кўрсаткич — 24 фоизни ташкил этган, дея таъкидлади “Левада-марказ”.
Бундан ташқари, сўров натижаларига кўра, Россиянинг Украинага қарши уруши атрофидаги вазиятни кузатиб бораётган россияликлар сони ҳам тобора камаймоқда. 2026 йил февраль ҳолатига кўра, бундай кишилар Россияда ярмидан ҳам кам — 44 фоизни ташкил этган. Бу ҳам кузатувлар давомидаги энг паст кўрсаткич сифатида қайд этилди.
Шунингдек, ОАВ Путин рейтинги олти ҳафтадан бери кетма-кет пасайиб бораётгани ҳақида хабар бермоқда.
Мавзуга оид
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
23:06 / 22.04.2026
Павел Дуровнинг Россиядаги квартирасига терговга чақирув қоғози келди
22:15 / 22.04.2026
Сиёсатчи Дунцова Россияда эркин интернет учун «уйда норозилик» уюштиришни таклиф қилди
19:30 / 22.04.2026