Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баскетбол тўпи орқали янги жаҳон рекорди ўрнатилди
180 метр баландликдан баскетбол тўпини аниқ нишонга олган австралиялик Дерек Хеннон янги жаҳон рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди. Ушбу ажойиб видео YouTube'нинг How Ridiculous каналига жойлаштирилди.
Дерек бундай натижага эришиши учун дўстлари билан бир неча ой тайёрланди, машқ қилди. Йигитлар айнан қайси жойда бу ишни амалга ошириш мумкинлиги устида ўйланиб, танловни Швейцариянинг Маувойсин тўғонида тўхтатишди.
Видеода учинчи уринишда амалга оширилган рекорд натижа намойиш қилинган.
Дерек жорий йилнинг май ойида Оклахома-Ситидаги "Чейз-тауэр" биносининг томидан, 162 метр баландликдан баскетбол тўрини аниқ нишонга олишнинг уддасидан чиққан эди.
Мавзуга оид
09:02 / 29.05.2026
Швейцарияда вокзалда ҳужум: уч киши яраланди
21:07 / 28.05.2026
Швейцария энг қиммат мамлакат мақомини бошқа давлатга бой берди
18:32 / 27.05.2026
2026 йилда кўчиб ўтиш учун энг яхши мамлакатлар эълон қилинди
16:20 / 26.05.2026