Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда Ўзбекистон тарихида илк бор энг кўп миқдорда сумалак тайёрланади
Наманган вилояти, Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида 2018 йил 21 март куни “Наврўз” умумхалқ байрами бўлиб ўтади.
Ўзбекистоннинг турли гўшаларида Наврўз байрамини нишонлаш, бу байрамни мамлакатнинг барча гўшаларида кутиб олиш учун қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Наманган шаҳрида ҳам ушбу байрамни ўзгача руҳда, ҳар йилгига ўхшамаган кўринишда ўтказиш режалаштирилган. Шу мақсадда мамлакат тарихидаги энг кўп миқдордаги сумалак таоми тайёрланади. Тайёрланиши режалаштирилаётган сумалак учун махсус қозон олиб келинди. Қозон сиғим ҳажми 5 тонна. Қозон 16 март куни Наманган шаҳрига олиб келинган. Сумалак учун 1.5 тонна буғдой, 2 тонна ун, 1 тонна ёғ, 200 кг тош, солиниши мўлжалланган.

Буғдой ивитиш маросими 17 март куни бошланган. Бу эса унинг яхши тайёр бўлишини, сумалак мазали чиқишига сабаб бўлади.
Маълумотларга кўра, 10 минг дона махсус идиш ҳозирланган бўлиб, бу идишлардаги сумалаклар, аввало, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларга, болалар уйи тарбияланувчиларига, нуронийлар уйига ва якка-ёлғиз яшовчи фуқароларга тарқатилади.
Бундан ташқари, байрамда дор ўйинлари, масқарабозлар кўринишлари, концерт дастури ҳамда “Дўппидек ош” фестивали, “Тандир таомлари” шоуси
“Варраклар мусобақаси”, Спотчилар чиқишлари каби тадбирлар бўлиб ўтади.











Мавзуга оид
11:51 / 21.04.2026
Намангандаги мактаблар “Мутолаа” платформасида мажбурий обунага жалб қилинаётгани айтилди
08:35 / 20.04.2026
26 минг доллар эвазига Ҳажга юбормоқчи бўлган шахс қўлга олинди
11:35 / 02.04.2026
Истеъмолчилар чиқиндини олиб кетмаган корхонани антиқа йўл билан жазолади
21:00 / 28.03.2026