Фан-техника | 22:00 / 23.12.2018
7246
2 дақиқада ўқилади

Қоғоз қайиқ каби йиғиладиган оригинал оригами-қайиқ

Усти берк қайиқлар бир вақтлар Арктика аҳолиси томонидан  сув устида тез ва манёвр воситаси сифатида ўйлаб топилган эди. Бироқ қайиқларнинг замонавий турлари бутун дунёда муваффақиятли тарзда қўлланилмоқда. Улар асосан сув туризмида ишлатилади.

Фото: Oru Kayak

Енгиллигига қарамай, манёвр кўрсатиш ва бошқа афзалликлар катта аҳамиятга эга ҳамда махсус етказишни талаб этади. Бироқ америкалик дизайнер Антон Уиллис (Anton Willis) сайёҳларни бу муаммодан халос этишга қарор қилди ва Oru Kayak қайиғини яратди. У автомобиль юкхонасига ҳам, ҳатто орқа ўриндиққа ҳам жойлашади.

Ўзингиз кўриб турганингиздек, бу каби қайиқни яратиш ғоясини дизайнер япон санъати — оригамидан олди. Антон Уиллис томонидан яратилган қайиқ осон йиғилади ва махсус ғилофга жойланади. Бироқ бу каби йиғиладиган модель конструкциянинг мустаҳкамлигига таъсир қилмади. Оригами-қайиқ муайян чизиқлар бўйича букланадиган махсус гофро пластикдан тайёрланган. Пластикка қўшимча аксессуарлар мустаҳкамланади, қайиқ эса бир неча дақиқада сузишга тайёр бўлади. 

Фото: Oru Kayak
Фото: Oru Kayak
Фото: Oru Kayak

Мавзуга оид