Жаҳон | 09:42 / 25.05.2023
21032
2 дақиқада ўқилади

Ҳатто ядро қуроли ҳам иккита давлатга битта - Тўқаев Россия ва Беларус ҳақида

Фото: AQORDA

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Москвадаги форумда сўзлаган нутқида Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасида Россия ва Беларус иттифоқ давлати мавжудлигини, бироқ “интеграциянинг бошқа даражаси” - Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон ҳам борлигини айтди.

“Бизда ЕОИИда иттифоқ давлати бор, яъни жаҳон сиёсий тарихида ноёб прецедент яратилди ёки феномен - “икки давлат – бир мамлакат” формуласи бўйича давлатни яратиш ҳодисаси, ягона сиёсий, ҳуқуқий, ҳарбий, иқтисодий, валюта, маданий, ҳуманитар макони билан. Ягона иттифоқ ҳукумати, ягона иттифоқ парламенти, ҳатто ядро қуроли ҳам ҳозир иккита давлатга биттадир”, — деди Тўқаев Москвадаги Евросиё иқтисодий форуми йиғилишида.

Шу билан бирга, Тўқаев ЕОИИда Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон бўлган “яна бир интеграция даражаси” мавжуд эканлигини таъкидлади. “Биз бу ҳақиқатни ҳисобга олишимиз керак. Бундай шароитда қандай ишлашимиз - концептуал масала. Ўйлайманки, бу муаммони муҳокама қилишимиз керак”, — дея хулоса қилди Қозоғистон президенти.

2022 йилнинг ёзида Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида сўзга чиққан Тўқаев ўзини мустақил деб эълон қилган "ДХР" ва "ЛХР"ни “квази-давлат ҳудудлари” деб атади, шунингдек, Қозоғистон Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олмагани каби, уларнинг мустақиллигини ҳам тан олмаслигини қўшимча қилди. 

Мавзуга оид