Жаҳон | 07:59 / 08.06.2024
9117
1 дақиқада ўқилади

Юлия Тимошенко Россияда қидирувга берилди

Россия Ички ишлар вазирлиги қидирув базасида Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенконинг карточкаси пайдо бўлди. У қайси модда бўйича қидирилаётгани айтилмаган.

Фото: РИА Новости

Россия Ички ишлар вазирлиги Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенкони қидирувга берди. 7 июн, шанба куни Россия давлат ОАВ қидирувдаги маълумотлар базасидаги унинг карточкасига эътибор қаратди. Тимошенко Россия Федерациясида аниқ қайси модда бўйича қидирувга берилгани айтилмаган

Тимошенко Украинадаги сафарбарлик ҳақидаги қонун лойиҳасини танқид қилган

2005 ва 2007-2010 йилларда Украина бош вазири лавозимида ишлаган Юлия Тимошенко 2023 йил охирида Украинадаги сафарбарлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини танқид қилиб, унинг партияси уни қўллаб-қувватламаслигини айтди. «Ушбу версияда (...) қонун муаммони ҳал қилмайди, у самарасиз, конституцияга зиддир ва бу шаклда бизнинг жамоамиз унга овоз бермайди», деди Тимошенко ўзининг Facebook саҳифасида эълон қилинган видеода. 

Мавзуга оид