Ўзбекистон Россиядаги мигрантлар сони бўйича етакчилик қилмоқда
Ўтган йили Россияга бошқа мамлакатлардан миграция оқими 2005 йилдан бери минимумга пасайди - 124,9 минг киши. Бу ҳақда Росстат маълумотларида айтилган. 2017 йил билан таққослаганда миграция ўсиши 41 фоизга ёки 87 минг кишига камайди.
Натижада, сўнгги 10 йил ичида илк бор миграция оқими табиий пасайишнинг ўрнини тўлдира олмади, Россия аҳолиси 93,5 минг кишига қисқарди.
Россияга келганлар сони 2018 йилда 4 фоизга - 565,7 минг кишигача камайди. Чиқиб кетганлар миқдори 17 фоизга - 440,8 минг кишигача ошди.
2006 йилдан буён узоқ хориж мамлакатлари билан миграция алмашинуви илк бор салбий кўрсаткичга етди (минус 4199 киши).
Тожикистон биринчи марта донор мамлакатлар орасида янги етакчига айланди: бу мамлакатдан миграция оқими 31 минг кишидан ошди. 2018 йилда ҳар тўртинчи қонуний муҳожир Россияга Тожикистондан келган.
Иккинчи ўринда - Қозоғистон (+26,5 минг киши). Украина учинчи поғонада (+14,8 минг). 2017 йилга нисбатан Украинадан оқим уч баравар камайди (47,7 мингдан). 2014 йилдан бери Украина тўрт йил давомида Россияга келган мигрантлар сони бўйича етакчи эди.
Ўзбекистон Россияда бўлиб турган мигрантлар сони бўйича ҳали ҳам етакчилик қилмоқда. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистоннинг 4,5 миллион нафар фуқаролари миграцион рўйхатга олинган, 3,25 миллион киши - рўйхатдан олинган (сальдо 1,25 миллион). Иккинчи ўринда Тожикистон фуқаролари: 2,33 миллион киши рўйхатга олинган, 1,53 миллион киши рўйхатдан чиқарилган (сальдо - деярли 800 минг киши).
Мавзуга оид
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
20:12 / 22.11.2024